Бугун 16 июль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Хизмат вақтида ҳалок бўлган профилактика инспектори «Жасорат» медали билан тақдирланди (видео)

Хизмат вақтида ҳалок бўлган профилактика инспектори «Жасорат» медали билан тақдирланди (видео)

Бугун вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов бошчилигидаги мутасаддилар ўз хизмат вазифасини ўтаётган вақтда ҳалок бўлган, Хўжаобод тумани “Юксалиш” маҳалласи ҳудуд профилактика инспектори катта лейтенант Абдурасул Абдувалиев оиласи билан учрашди.

Бугун вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов бошчилигидаги мутасаддилар ўз хизмат вазифасини ўтаётган вақтда ҳалок бўлган, Хўжаобод тумани “Юксалиш” маҳалласи ҳудуд профилактика инспектори катта лейтенант Абдурасул Абдувалиев онаси ва оила аъзоларига ҳамдардлик билдириб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига асосан Абдурасул Абдувалиевга вафотидан сўнг берилган «Жасорат» медалини топширди.

Учрашув давомида қаҳрамоннинг юксак фазилатлари, хизмат давридаги шижоати ва мардлиги ёдга олинди.

Ватан тинчлиги йўлида қилган хизматлари ҳеч қачон унутилмаслиги, доим эътибор ва эъзозда бўлиши таъкидланди.

Киритилди: 18:25 08.07.2025. Ўқилди: 873 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!