"Ўзэнергоинспекция" Хоразм вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган назорат тадбирида Хива шаҳрида “Х. Х.” МЧЖга қарашли савдо комплексининг электр қурилмалари ҳисоблагичнинг уланиш схемасини ўзбошимчалик билан ўзгартириб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги аниқланди.
Ушбу қоидабузарлик натижасида электр таъминоти корхонасининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра 1 миллиард 345 миллион сўмлик зарар етказилганлиги маълум бўлди.
Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.