Пайшанба куни Хитой суди Хитой собиқ адлия вазири ва Хитой жамоат хавфсизлиги вазирлиги раҳбарининг собиқ ўринбосари Фу Чжэнхуани ўлимга ҳукм қилди.
Sina.com ахборот порталига кўра, Чжэнхуа суд қарорини икки йилга кечиктириш билан ўлимга ҳукм қилинган.
Судга кўра, у ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, пора олган, тадбиркорларга ҳомийлик қилган ва “кенжа акасининг оғир жиноятларини содир этгани ҳақидаги далилларни яширган”.
Тергов маълумотларига кўра, олинган пораларнинг умумий миқдори 117 миллион юандан (тахминан 16,5 миллион доллар) ошади.