Бугун 31 май, 2025 йил, шанба

O'ZB

Хитойнинг Шандун провинциясида кимё заводида кучли портлаш содир бўлди

Хитойнинг Шандун провинциясида кимё заводида кучли портлаш содир бўлди

Хитой шарқидаги Шандун провинциясида жойлашган кимё заводида кучли портлаш содир бўлди. Бу ҳақда South China Morning Post нашри хабар берди.

CCТV давлат телдкансли маълумотларига кўра, қурбонлар ва жароҳстланганлар сони ҳозирча номаълум, портлаш сабабларига аниқлик киритилмоқда. Ҳозирда қутқарув ишлари олиб борилмоқда, ҳодиса жойида 55 та ёнғин-ўчириш ва қутқарув техникаси ишламоқда.

Маълум қилинишича, портлаш содир бўлган Shandong Youdao Chemical компаниясида 300 дан ортиқ ходим ишлайди. Мазкур заводда пестицидлар, фармацевтик маҳсулотлар ва бошқа кимёвий моддалар ишлаб чиқарилади. Ушбу корхона хлорпирифос пестицидининг дунёдаги энг йирик ишлаб чиқарувчиси ҳисобланиб, у ерда йилига йилига 11 минг тонна хлорпирифос ишлаб чиқарилади.

Киритилди: 17:36 27.05.2025. Ўқилди: 432 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!