Хитойнинг иккита боғи ЮНЕСКОнинг «Жаҳон геопарки» мақоми берилди. Бу мамлакатдаги бундай геопарклар сонини 51 тага етказди, деб хабар беради Синьхуа.
Бу ҳақда чоршанба куни Хитой Халқ Республикаси Ўрмон хўжалиги ва дашт хўжалиги давлат бошқармаси маълум қилди.
Қарор Парижда бўлиб ўтган ЮНЕСКО Ижроия кенгашининг 224-сессиясида қабул қилинди. Янги мақомга эга бўлган жойлар - Чжэцзян провинциясидаги Чаншань геопарки (Шарқий Хитой) ва Сичуань провинциясидаги Сигунян тоғлари геопаркидир (Жануби-ғарбий Хитой).
1043,1 квадрат километр майдонни эгаллаган Чаншань геопарки кембрийдан ордовик давригача яхши сақланган стратиграфик қатламлари ва бой палеонтологик қазилмалари билан ажралиб туради.
2764,01 квадрат километр майдонни эгаллаган Сигунян тоғлари геопарки Цинхай-Тибет платоси ва Сичуань ҳавзаси туташган жойда жойлашган. Бу ерда мураккаб қатламли иншоотлар, флиш конлари, жуда баланд тоғлар ва гранит чўққиларини кўриш мумкин.
Ушбу қарор билан Хитойда энди 51 та ЮНЕСКО жаҳон геопарки мавжуд. Улар мамлакатнинг 24 та провинцияси, автоном вилоятлари, марказий бошқарувдаги шаҳарлари ва Сянган махсус маъмурий ҳудудида жойлашган.