Хитойнинг Чжесзян провинсиясида «самовий» футбол майдони очилди — у 200 метр баландликдаги тоғлар орасида жойлашган.
Албатта, у ерда ўйинлар ўтказилмайди. Бу аттраксионнинг ўзига хос тури бўлиб, унда сакраш ва ажойиб суратларга тушиш мумкин.
Унга фақат 90 кг гача бўлган оғирликдаги одамлар кириши мумкин, ҳеч кимнинг йиқилишига йўл қўймаслик учун эса атрофида баланд тўр ўрнатилган.