Хитойлик тадқиқотчи диссертациясини ўзбек тилида ҳимоя қилди. Унинг исми Да Зҳенхин, Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёт университетида 6 йил давомида ўзбек тилини ўрганди.
Хитойлик тадқиқотчи бундан ташқари ўзбекча-хитойча луғат тайёрлади. Бу ҳар икки тилни ўрганувчилар учун ҳам қўл келади.
Да Зҳенхин сентябрдан Хитойнинг машҳур Шанхай чет тиллари университетида ўзбек тилидан дарс беришни бошлайди, шу тариқа ўзбек маданияти ва адабиётининг Хитойдаги фаол тарғиботчиси бўлади.