Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Хитойлик олимлар илк бор сигирни клонлаштирди

Хитойлик олимлар илк бор сигирни клонлаштирди

Хитойлик биологлар илк бор йилига 18 тонна сут берадиган юқори маҳсулдор сигирнинг голштейн зотини клонлаштирди. Бу ҳақда Global Times нашри маълум қилди.

Хитой Халқ Республикасининг Шимоли-ғарбий қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги университети олимлари соматик ҳужайра ядро узатмаси ёрдамида учта бузоқни клонлашди. Биологлар ҳайвоннинг қулоқ тўқималаридан фойдаланганлар.

Тадқиқот гуруҳи раҳбари Цзинь Япиннинг нашрга маълум қилишича, Хитойда соғин сигирларнинг 70 фоизи хориждан сотиб олингани боис, Хитой чорвачилик саноатини қайта тиклаш учун тажриба катта аҳамиятга эга.

«Биз 2-3 йил давомида 1000 дан ортиқ супер сигирлардан иборат подани қуришни режалаштирмоқдамиз, бу Хитойнинг хориждан ҳайвонлар етказиб беришга қарамлигини ҳал қилиш учун мустаҳкам пойдеворга айланади», - деди Цзинь Япин.

Хитойлик олимлар сўнгги йилларда бир нечта клонлаш тажрибаларини ўтказдилар, хусусан, чўчқалар, отлар, мушуклар, итлар ва бошқа ҳайвонларни кўпайтиришди. Мамлакатда клонланган уй ҳайвонларига талаб ортиб бормоқда.

2018 йилда хитойлик олимлар приматларни клонлаш бўйича техник жиҳатдан мураккаб вазифани муваффақиятли ҳал қилишди – дунёдаги биринчи клонланган макакалар дунёга келди.

Киритилди: 21:30 02.02.2023. Ўқилди: 4485 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!