Бугун 29 июнь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Хитойлик BYD заводларида турғунлик: электромобиль сотуви сустлашди

Хитойлик BYD заводларида турғунлик: электромобиль сотуви сустлашди

Хитойнинг автомобил гиганти BYD 2025-йилги савдо режалари бажарилмагани сабабли ишлаб чиқариш суръатларини пасайтирмоқда ва кенгайиш режаларини қайта кўриб чиқмоқда. Reuters манбаларига кўра, компания бир нечта заводларида тунги навбатчиликларни қисқартирган ва янги ишлаб чиқариш линияларининг ишга туширилишини тўхтатган.

BYD 2024-йилга нисбатан сотувларни 30% ошириб, 5,5 миллион автомобиль сотишни режалаштирган эди. Бироқ йилнинг дастлабки беш ойида атиги 1,76 миллион электромобиль сотишга муваффақ бўлди. Нарҳлар кескин пасайган бўлишига қарамай — BYD электромобиллари ҳозир 55 минг юандан (тахминан $7800) бошланади — омборда тўпланган захиралар ҳануз ўсишда давом этмоқда.

Хитой Автодилерлар Ассоциацияси маълумотларига кўра, BYD’нинг омбор захиралари саноатдаги ўртача даражадан уч баравар юқори. Ички бозор муаммоларига қарамай, компания 2025-йил апрелида Tesla’дан ўзиб кетиб, Европада энг кўп сотиладиган электромобиллар орасида топ-10 таликдан ўрин олди.

Киритилди: 10:12 26.06.2025. Ўқилди: 560 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!