АҚШ президенти Доналд Трамп агар Эрон билан келишувга эришмоқчи бўлса, Теҳронга нисбатан ҳурматсиз ва менсимас лаҳжадан воз кечиши керак. Бу ҳақда Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи баёнот берди, деб хабар беради Iran International.
Ароқчи АҚШ раҳбарининг Эрон Олий раҳбари — Оятуллоҳ Али Хоманаий ҳақида айтган ҳақоратомуз сўзларини танқид қилди.
"Агар хаёлпарастлик хатарли хатоларга олиб келса, Эрон ўзининг ҳақиқий салоҳиятини ҳеч иккиланмасдан намоён этади — бу эса шубҳасиз, Эрон қудрати ҳақидаги ҳар қандай хаёлни батамом барбод қилади," — деди у.