Бугун 2 декабрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Хитойга 30 кун визасиз саёҳат тартиби қачон кучга кириши айтилди

Хитойга 30 кун визасиз саёҳат тартиби қачон кучга кириши айтилди

Ўзбекистон фуқаролари Хитойга 30 кун визасиз саёҳат қилиши мумкинлиги, тегишли битим икки давлат ташқи ишлар вазирлари томонидан имзолангани хабар қилинганди.

ТИВ Ўзбекистон билан Хитой ўртасида Ўзаро визадан озод қилиш тўғрисидаги ҳукуматлараро Битим имзоланишига доир қўшимча маълумот берди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Хитой Халқ Республикаси Раиси ўртасидаги келишувга асосан, 2024 йил 1 декабрь куни Ченду шаҳрида икки давлат ташқи ишлар вазирлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Хитой Халқ Республикаси Ҳукумати ўртасида ўзаро визадан озод қилиш тўғрисидаги Битим имзоланди.

Мазкур халқаро шартнома Ўзбекистон ва Хитой фуқароларининг икки давлат ҳудудларига ўзаро визасиз сафар қилишларига доир масалаларни тартибга солади.

Битимга мувофиқ, Ўзбекистон ва Хитой фуқаролари икки давлат ҳудудларига кириш, ундан чиқиш ёки транзит қилиш учун 30 кунгача муддатга виза талабларидан озод қилинади.

Мазкур халқаро шартнома томонлар зарур бўлган давлат ички тартиб-таомилларини бажарганидан сўнг кучга киради, дейилади ТИВ хабарида.

Киритилди: Бугун 14:43. Ўқилди: 393 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!