Бугун 17 сентябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Хитойдан Тошкентга ноқонуний тарзда ёшартирувчи ичимликлар олиб ўтмоқчи бўлган шахс тўхтатиб қолинди

Хитойдан Тошкентга ноқонуний тарзда ёшартирувчи ичимликлар олиб ўтмоқчи бўлган шахс тўхтатиб қолинди

Жорий йилнинг 28 июль куни соат 20:30 ларда “Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти” чегара-божхона пости ходимлари томонидан “Пекин-Тошкент” йўналиши бўйича учиб келган хориж фуқаросининг қўл юклари ва багажлари тегишли тартибда текширилди.

Унга кўра, божхона назоратига белгиланган тартибда тақдим этилмаган, сифати кафолатланмаган, жисмоний шахслар томонидан шахсий эҳтиёж учун дори воситаларини олиб кириш меъёридан ортиқ бўлган, муқобил манбаларга кўра тахминий нархи 100 млн 922 минг сўм бўлган жами 160 дона 10000 мг номли коллаген ичимликлар борлиги аниқланди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 10:00 30.07.2024. Ўқилди: 969 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!