Чжухай шаҳрида ўтаётган Аirshow China 2024 да кўрсатилган робот-итлар тез ҳаракатланади ҳамда гуруҳ бўлиб ҳужумга ўтиши, пулемётдан ўт очиши, разведкачи вазифасини бажариши мумкин.
Тўрт оёқли ҳужумчилар зирҳланган, шунингдек, FPV дронларининг ҳужумларига қарши электрон уруш воситалари билан жиҳозланган.
Ушбу кадрларни кўриб, “Терминатор” ва “Робокоп” фильмларида тасвирланган келажак кунимиз ҳақиқатига айланаётганини тушуниш қийин эмас.