Бугун 30 январь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Украина Мудофаа вазирига нисбатан иш очилди

Украина Мудофаа вазирига нисбатан иш очилди

Украина Коррупцияга қарши кураш миллий бюроси (НАБУ) Мудофаа вазири Рустем Умеров содир этган бўлиши мумкин бўлган жиноят бўйича Украина Коррупцияга қарши кураш маркази (ЦПК) баёноти асосида иш юритувини рўйхатга олди. Бу ҳақда 27 январ, душанба куни ЦПК Telegram-каналида хабар берилди.

Украина Мудофаа вазирлиги раҳбари мансаб ваколатини суиистеъмол қилганликда гумонланмоқда. Ушбу модда уч йилдан олти йилгача озодликдан маҳрум қилишни назарда тутади.

ЦПК маълумотларига кўра, 24 январ куни Умеров Мудофаа харидлари агентлиги (АОЗ) Кузатув кенгашининг АОЗ директори Марина Безрукова билан шартномани бир йилга узайтириш ҳақидаги қарорини бажаришдан бош тортган. Вазир, шунингдек, бу қарор учун овоз берган Кузатув кенгашининг икки аъзоси – Тарас Чмут ва Юрий Жигирни ҳам ишдан бўшатди, дейилади Коррупцияга қарши кураш маркази баёнотида.

Шунингдек, мудофаа таъминот агентликларида кузатув кенгашларининг ташкил этилиши НАТОнинг ушбу тузилмаларни ташқи босимдан ҳимоя қилиш бўйича асосий тавсияси бўлганлиги таъкидланди.

Умеров Безруковани ҳарбий харидлар ва армия таъминотидаги муаммоларда айблади.

Киритилди: 11:02 28.01.2025. Ўқилди: 1875 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!