Украиналик журналист ва ҳарбий кузатувчи Василий Пехно ўзининг кундалик эфирида сўнгги ҳафтада Россия армияси Часов Яр ҳудудида Украина мудофаа кучларига босимни сезиларли даражада оширганини айтди.
"Хусусан, россияликлар Шимолий Донетс - Донбасс канали қувурларини портлатиб, ўтиш йўлакларини кенгайтирдилар. Бу уларга Украина қўшинлари позицияларига мотоцикллар ва эҳтимол, зирҳли техникалар ёрдамида тезкор ҳужум қилиш имконини беради.
Бундан ташқари, шаҳарнинг шимолий қисмида россияликлар аҳолининг ғарбий-марказий қисмида мудофаа қилаётган бўлинмаларимизнинг орқа томонига кириб бормоқда. Шунингдек, душман мотоцикллардан фаол фойдаланган ҳолда йўл бўйлаб Ступочки томон ҳаракатланмоқда. Босқинчилар Ступочкини Константиновкага кейинги ҳаракат учун асосий марказ сифатида кўришмоқда.
Душманнинг бу ҳаракатлари битта нарсадан далолат беради: Часов Яр учун ҳал қилувчи жанг яқинлашмоқда. Бу жанг давомида биз чекинишимизга ва бу шаҳарни руслар учун хавфли, ҳатто ўта хавфли ҳудудга айлантиришга ҳаракат қилишимизга тўғри келишини истисно қилмайман.
Фронтнинг бу қисмида душман жуда кучли ва яхши тайёрланган, шунинг учун яқин келажакда бу ерда жиддий жанглар бошланиши кутилмоқда”, — деди эксперт.