Хитойнинг Сичуан провинциясида яқинда фойдаланишга топширилган кўприкнинг бир қисми қулаб тушди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.
Стратегик аҳамиятга эга бўлган бу кўприк мамлакатнинг марказий ҳудудларини Тибет автоном вилояти билан боғловчи миллий автомагистралда жойлашган.
Агентлик хабарига кўра, ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.