Бугун 8 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Хитойда узунлиги 1 километр бўлган ноёб санъат музейи очилди

Хитойда узунлиги 1 километр бўлган ноёб санъат музейи очилди

Хитойнинг Шаньдун вилоятидаги Жичжао шаҳрида “Zaishui Art Museum” деб номланган ноодатий санъат музейи очилди.

Лойиҳа муаллифи Япониянинг Junya.ishigami+associates компаниясидир. Унга оммавий ташрифлар учун ўзига хос универсал интерактив иншоот яратиш вазифаси топширилганди.

Музей турли кўргазма тадбирларини ўтказишга мўлжалланган бўлиб, унинг биноси диққатни ўзига тортади. Гап шундаки, музей биносининг узунлиги 1 километрни ташкил этади ва сунъий кўл (унинг бир қисми) устида “чўзилган”. Бутун мажмуа темир-бетон рамка ва панорамик ойналардан иборат. Ҳаво айланиши учун деразаларни очиш мумкин, деб хабар беради techcult.ru.

Киритилди: 07:29 13.02.2024. Ўқилди: 945 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!