Бугун 22 май, 2022 йил, якшанба

O'ZB

Хитойда Ўзбекистон учун махсус омбор очилди

Хитойда Ўзбекистон учун махсус омбор очилди

Душанба куни Хитой шимоли-ғарбидаги Ганьсу провинциясида трансчегаравий савдони осонлаштириш мақсадида Ўзбекистон учун хориждаги омбор очилди.

Умумий майдони 9000 куб метр бўлган омбор Ганьсу (Ланчжоу) халқаро қуруқлик портининг божхона логистика марказида жойлашган, дея хабар бермоқда “Синхуа”.

Бу, асосан, Ўзбекистондан Хитойга товарлар оқимини енгиллаштиришга ёрдам беради.

Lanzhou International Land Port Investment Development Co., Ltd. раисининг сўзларига кўра, омбор товарларни етказиб бериш муддатини 30 кундан 3 ёки тўрт кунгача қисқартиришга ёрдам беради, шунингдек, катта миқдордаги юкларни ташишни соддалаштиради.

Жорий йилнинг октябрь ойида Тошкентда Ганьсу провинцияси учун хориждаги омбор очилганди. Хориждаги омборнинг ташкил этилиши Ганьсунинг Марказий Осиё бозорига киришига ёрдам беради ва икки томон ўртасидаги савдо ва алмашинувни осонлаштиради.

Киритилди: 17:14 28.12.2021. Ўқилди: 3942 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!