Хитой шимолидаги заводда содир бўлган портлаш оқибатида саккиз киши ҳалок бўлди.
Бу ҳақда Xinhua ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Ҳодиса Шаньси провинциясининг Шочжоу шаҳри, Шаньинь округидаги Jiapeng биотехнология компаниясининг заводидаги устахонада содир бўлган. Портлаш сабаби ҳақида ҳеч қандай маълумот берилмаган.
Хабарларга кўра, ҳодиса юзасидан компания ходими ҳибсга олинган.
Ҳодиса жойида тергов гуруҳи тузилган.