6 июл куни Хитой суди мамлакат шарқидаги Нанкин шаҳри собиқ юқори лавозимли амалдори Ян Юлинни коррупция, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, пул ювиш ва бошқа жиноятлар бўйича айбдор деб топиб, ўлим жазосига ҳукм қилди.
Суд маълумотига кўра, Ян Юлин 1993–2023 йиллар давомида турли давлат лавозимларида ишлаган вақтида 2,2 миллиард юандан (324 миллион АҚШ доллари) ортиқ маблағ ва мулкни ноқонуний равишда қабул қилган.
Қайд этилишича, Хитой раиси Си Жинпин бошлаган кўп йиллик коррупцияга қарши кампания давомида мамлакатдаги миллионлаб амалдорлар текширувдан ўтказилган. Бироқ бу ишларнинг аксарияти интизомий жазо билан якунланарди.
Судгача етиб борган коррупция ишларида ўлим жазоси тайинланиши ва унинг ижро этилиши эса сўнгги ўн йилдан ортиқ вақт ичида жуда кам учрайди. Катта миқдорда пора олган амалдорларга кўпинча умрбод қамоқ жазосига алмаштирилиши мумкин бўлган шартли ўлим жазоси берилади.