Бугун 20 сентябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Хитойда оилавий ажримлар кўпайиб бормоқда

Хитойда оилавий ажримлар кўпайиб бормоқда

Хитой миллий статистика идораси расмий маълумотларига кўра, мамлакатда никоҳдан ўтувчилар сони кескин қисқариб бормоқда. 2022 йилда қайд этилган никоҳлар сони 7 миллионтага ҳам етмаган, бу миллий статистика юритилиши бошланган 1985 йилдан буён энг паст кўрсаткич, деб ёзди CNN.

Солиштириш учун: 2013 йилда Хитойда 13 миллионта никоҳ рўйхатга олинганди.

Ўтган 2023 йилда никоҳдан ўтишлар сони 8 миллионтагача ўсди, бироқ ҳукумат нохуш анъанадан ҳамон хавотирда.

Чунки ажрашаётганлар сони кўпайиб боряпти. Масалан, 2019 йили 4,7 миллионта оила ажрашиб кетган ёки 20 йил олдинги ҳолатга солиштирилганда 4 баравар кўп оила пароканда бўлган.

Бу жараёнга нуқта қўйиш мақсадида 2021 йилда янги қонун қабул қилинди, унга кўра, ажрашмоқчи бўлган оилаларга 30 кунлик «совиш даври»дан ўтиш талаби қўйилди. Ажримлар вақтинча камайди, аммо кўзланган натижани бермади. 2023 йилда ажрашишлар сони олдинги йилга қараганда 25 фоизга кўпайган.

Иқтисодиётининг ҳажми бўйича дунёда иккинчи ўринда турувчи Хитойда демографик инқироз тобора кескинлашмоқда. Мамлакат иқтисодиётининг ўсиш суръати секинлашган, аҳоли тез қаримоқда, узоқ йиллар олиб борилган «бир оилага — бир бола» сиёсати тарихда қолган бўлса-да, туғилишлар сони борган сайин қисқариб бормоқда.

Киритилди: Бугун 11:11. Ўқилди: 261 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!