Бугун 23 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Хитойда китоб дўконини безатишда ноодатий дизайдан фойдаланилди

A A A
Хитойда китоб дўконини безатишда ноодатий дизайдан фойдаланилди

X+Living компанияси Хуайанда (Хитой) янги китоб дўкони учун ноодатий концептуал дизайндан фойдаланди.

Дўконнинг ички қисми асосан турли шакл ва ўлчамдаги кесишган доиралардан иборат. Улар фазовий объектларни, уларнинг ҳаракатланиш орбиталарини ва бир-бири билан ўзаро таъсирини ўзида намоён этади. Баъзи ҳалқалар зина вазифасини бажарса, қолганлари китоблар билан жиҳозланган витриналардир.

Одамлар ҳалқалар фонида кичкина кўринади. Безатишда асосан қора рангдаги ёғоч ва мармар фойдаланилган, дўкондаги шифт ойнаванд қилиб ишланган бўлиб, бу хонани визуал тарзда кенгроқ қилиб кўрсатади. Шунингдек, дўкон ичида қаҳвахона, болалар ўйин майдончаси ва ўқиш зали учун жой ҳам бор, деб хабар беради techcult.ru.

Киритилди: 16:00 19.11.2023. Ўқилди: 1840 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!