Хитой шимоли-ғарбидаги Шэньси провинциясидаги қишлоқлардан биридаги уй ҳовлисида ёввойи чўчқа кекса аёлга ҳужум қилди. 76 ёшли аёл олган жароҳатлари натижасида вафот этган. Бу ҳақда «Хуанцю шибао» нашри маълум қилди.
Якшанба куни маҳаллий аҳоли Хитойнинг Шэньси провинциясидаги округда экинларга зарар етказаётган ёввойи чўчқаларни қувди. Ёввойи чўчқалардан бири овчи итлардан қочиб, уй ҳовлисига югуриб кирган ва у ерда кекса аёлга ҳужум қилган.
Натижада 76 ёшли аёл олган жароҳатларидан вафот этган.
Бу воқеа Хитойда кенг омма эътиборини тортди. Бир қатор маҳаллий оммавий ахборот воситалари аҳолига ёввойи чўчқа ҳужуми содир бўлган тақдирда нима қилиш кераклиги ҳақида асосий тушунчалар берди.