Бугун 2 декабрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Трампнинг таҳдидини БРИКС қандай қабул қилди?

Трампнинг таҳдидини БРИКС қандай қабул қилди?

Трампнинг таҳдидларидан сўнг БРИКС ўз валютасини режалаштирмаётганини маълум қилди.

АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трамп БРИКСга аъзо давлатлар ўз умумий валютасини яратадиган бўлсалар, уларга нисбатан божлар жорий этиш билан таҳдид қилганидан сўнг, Жанубий Африка ҳукумати уюшманинг бундай режалари йўқлигини маълум қилди, деб ёзади Bloomberg.

«Сўнгги пайтларда нотўғри маълумотлар БРИКС янги валюта яратишни режалаштираётгани ҳақидаги ёлғон ҳикоянинг пайдо бўлишига олиб келди. Аммо бу ундай эмас», — дейди агентлик Жанубий Африка ташқи ишлар вазирлиги баёнотидан иқтибос келтирган ҳолда.

Қайд этилишича, БРИКС мамлакатлари ўртасидаги муҳокамада асосий эътибор миллий валюталардан фойдаланган ҳолда савдога қаратилган.

Куни кеча Доналд Трамп агар БРИКС долларга муқобил йўл топиб, ўз валютасини яратишга ҳаракат қилса, Қўшма Штатлар ассоциация мамлакатларига 100 фоизлик бож жорий этишини айтди.

Киритилди: Бугун 21:00. Ўқилди: 1031 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!