Хитойда имтиҳондан йиқилган талаба пичоқ билан талабаларга ҳужум қилиши оқибатида саккиз киши ҳалок бўлди.
“Уси шаҳрида эркак Санъат ва технология касб-ҳунар институти талабаларига ҳужум қилди”, дейилади хабарда.
Хабарга кўра, ҳодиса оқибатида яна 17 киши жароҳатланган.
Ҳужум маҳаллий вақт билан тахминан 18:30 да содир бўлган. 21 ёшли жиноятчи қўлга олиниб, айбига иқрор бўлган.
Полициянинг маълум қилишича, эркак 2024 йилда Санъат ва технология касб-ҳунар институтида ўқишни тамомлаган. У якуний имтиҳонларда муваффақиятсизликка учрагани учун битирув аттестатини ололмаганини айтилган.