Бугун 28 апрель, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Хитойда блогерларга тиббиёт ва ҳуқуқ масалаларида гапириш тақиқланди

Хитойда блогерларга тиббиёт ва ҳуқуқ масалаларида гапириш тақиқланди

Сўнгги 16 ой ичида Хитой ҳукумати онлайн контентни тартибга солишни кучайтирган ва фойдаланувчилар учун қўшимча чекловлар жорий этган.

Хитойда блогерлар, стримерлар ва бошқа фикр етакчиларига зарур маълумотга эга бўлмасдан туриб тиббиёт ва ҳуқуқшунослик мавзуларида гапириш тақиқланди. Бу ҳақда CNBC хабар берди.

Янги қоидаларга кўра, инфлюенсерлар ўзлари транслация олиб бораётган платформада малакасини тасдиқлаши шарт бўлади. Онлайн-стримлар майдончалари администраторлари эса ихтисослаштирилган контент муаллифларининг малакасини текшириш мажбуриятини ўз зиммасига олади.

Сўнгги 16 ой ичида Хитой ҳукумати онлайн контентни тартибга солишни кучайтирган ва фойдаланувчилар учун қўшимча чекловлар жорий этган. Хусусан, 16 ёшдан кичик бўлган болаларга соат 22:00 дан сўнг стримларни томоша қилиш тақиқланди.

Транслация муаллифларига ҳашаматли нарсалар ва шоҳона яшаш тарзини намойиш этиш, шунингдек, шаҳвоний ва провокацион моҳиятга эга контент тайёрлаш тақиқланади.

Киритилди: 18:41 24.06.2022. Ўқилди: 1346 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!