Бугун 25 август, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Хитойда «Бави» тўфони туфайли 1,8 миллиондан ортиқ одам эвакуация қилинди

Хитойда «Бави» тўфони туфайли 1,8 миллиондан ортиқ одам эвакуация қилинди

Хитой расмийлари «Бави» тўфонининг яқинлашиб келаётгани муносабати билан мамлакатнинг шарқий провинцияларида 1,8 миллиондан ортиқ одамни эвакуация қилди, деб хабар бермоқда Reuters.

Агентлик маълумотларига кўра, 1,7 миллиондан ортиқ киши Чжэцзян провинциясида, яна 100 мингдан ортиғи эса қўшни Фуцзянь провинциясида эвакуация қилинган.

Тўфон 12-июл, якшанба куни эрталаб аҳолиси 10 миллионга яқин бўлган Вэньчжоу шаҳри яқинидаги қирғоққа етиб келиши кутилмоқда.

Киритилди: 17:31 11.07.2026. Ўқилди: 746 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!