Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
Мазкур саммит, шунингдек, санкцияларга учраган Россияга “яна бир дипломатик бурилиш” қилишга ёрдам беради, дея ёзмоқда агентлик.
"Си Жинпин ушбу саммитдан АҚШ бошчилигидаги халқаро тартибнинг қандай кўриниш олганини намойиш этиш имконияти сифатида фойдаланишни хоҳлайди. Январдан бери Оқ уй томонидан Хитой, Эрон, Россия ва эндиликда Ҳиндистонга қарши кўрилган барча чоралар кутилган натижани бермади", — деди The China-Global South Project агентлиги бош муҳаррири Эрик Оландер.
Қайд этилишича, бу ШҲТ ташкил топган 2001 йилдан бери энг йирик саммит бўлади. Тадбир доирасида Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди сўнгги етти йилдан ортиқ вақт ичида илк бор Хитойга ташриф буюради.
Шунингдек, ШҲТ саммитидан сўнг Пекинда Япония устидан қозонилган ғалабанинг 80 йиллиги муносабати билан парад ўтказилади. Унда Путин ҳам иштирок этади.