Бугун 15 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Хитой юани АҚШ билан келишувдан манфаат кўрди

Хитой юани АҚШ билан келишувдан манфаат кўрди

Хитой юани Пекин ва Вашингтон ўртасидаги ўзаро божларни камайтириш тўғрисидаги келишув натижасида бир доллар учун 7,20 даражадан ошиб, ярим йиллик энг юқори кўрсаткичга эришди.

Бу ҳақда The Economic Times хабар бермоқда.

Нашрнининг таъкидлашича, бу юаннинг ички бозорда 7,193 гача 0,2012 фоизга, ташқи бозорда эса 7,1878 гача 0,15 фоизга кучайишига олиб келди.

Айтилишича, ушбу келишув жаҳон иқтисодиётини беқарорлаштирган савдо урушини якунлаш йўлидаги муҳим қадам бўлиши мумкин.

Хитойнинг SFETS валюта тизимида юаннинг спот курси 2024 йил ноябрь ойидан буён энг юқори даражага кўтарилди ва Хитой Марказий банки ўртача белгиланган курсни 7,1991 даражасида эълон қилди - бу 7 апрелдан бери энг юқори кўрсаткичдир.

Жаҳон молия бозорлари АҚШ ва Хитойнинг савдо уруши даврида амалда бўлган ўзаро божларни сезиларли даражада камайтириш тўғрисидаги келишуви туфайли кескин юксалди.

Киритилди: 21:10 13.05.2025. Ўқилди: 574 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!