Хитой яширинча олтин харид қилмоқда, бу эса ушбу қимматбаҳо металлнинг рекорд даражада қимматлашишига сабаб бўлмоқда — Financial Times.
Таҳлилчиларнинг маълум қилишича, Пекиннинг рўйхатга олинмаган олтин харидлари расмий кўрсаткичлардан 10 баравар кўп бўлиши мумкин. Очиқ маълумотларга кўра, Хитой Марказий банкининг бу йилги олтин харидлари анча паст бўлган. Пекин августда 1,9 тонна, июлда 1,9 тонна ва июнда 2,2 тонна олтин харид қилган, аммо бозорда расмий рақамларга ишонадиганлар кам.
Société Générale таҳлилчилари савдо маълумотларига асосланиб, Хитойнинг жорий йилдаги умумий олтин хариди 250 тоннага етиши мумкинлигини ҳисоблаб чиқди. Бу эса жаҳон марказий банкларининг олтинга бўлган умумий талабини учдан биридан кўпроқ қисмини ташкил қилади.
"Шу тариқа Хитой ўз захираларини яширин тарзда диверсификация қилишга ва АҚШ долларидан узоқлашишга уринмоқда", дейилади Financial Times мақоласида.