Хитойда жаҳон антифашистик урушидаги ғалабанинг 80 йиллиги муносабати билан режиссёр Чжао Линьшаннинг империалистик Япониянинг биологик лабораториялари ҳақидаги "731" тарихий фильми намойиш этилади.
Бу ҳақда Xinhua агентлиги хабар берди.
Ундаги маълумотларга кўра, фильм 18 сентябрда - 1931 йилда Япониянинг Шимолий-Шарқий Хитойни босиб олиши бошланган санада (Мукден воқеаси) намойиш этилади. Фильм ўтган асрнинг биринчи ярмида Япониянинг 731-сонли бўлинмаси томонидан биологик қурол яратиш мақсадида одамлар устида ўтказилган тажрибалар ҳақидаги фактларга асосланган.
Қайд этилганидек, бу фильм тинчликни ҳимоя қилиш зарурлигини эслатиб туради. Унда япон босқинчи армиясининг ваҳшийликлари, Хитой халқининг фашизмга қарши курашдаги иродаси кўрсатилган.