Хитой ва Покистон Эрон атрофидаги можарони бартараф этиш мақсадида қўшма тинчлик ташаббусини илгари сурди.
Маълум қилинишича, ушбу режа минтақадаги кескинликни пасайтириш, ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш ва дипломатик музокараларни қайта йўлга қўйишга қаратилган.
Ташаббус доирасида барча томонларни мулоқотга чақириш ва низони сиёсий йўл билан ҳал қилиш зарурлиги таъкидланган.