Хитой ва Марказий Осиёнинг бешта давлати ҳамкорлик механизми бўйича котибият ташкил қилди. Тегишли маросим 30 март, шанба куни Шанси провинцияси Сиан шаҳрида бўлиб ўтди.
Маросимда Қозоғистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Алибек Бақоев, Хитой ташқи ишлар вазири ўринбосари Сун Вейдун ва Марказий Осиё давлатларининг ХХРдаги элчилари иштирок этди.
Хитой-Марказий Осиё котибиятини яратиш тўғрисидаги қарор 2023 йилда олти давлат раҳбарлари иштирокидаги биринчи саммитда қабул қилинган эди.
Котибият ижрочи директори Ву Инқиннинг айтишича, ушбу тузилма «Хитой-Марказий Осиё» саммитида қабул қилинган қарорларни амалга оширишга ёрдам беради ва ҳамкорликни мустаҳкамлашга ёрдам беради.