Хитой ва АҚШ қуролли кучлари яқин вақт ичида ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва инқирозли вазиятларнинг олдини олишга қаратилган ўзаро англашув меморандумини имзолашга келишиб олди.
Томонлар, шунингдек, Иккинчи жаҳон уруши даврида бедарак йўқолган америкалик ҳарбий хизматчиларнинг Хитойдаги жасад қолдиқларини қидириш бўйича қўшма ишларни давом эттириш ниятида.