"Россия Федерацияси ҳудудида ҳам хитойлик вакиллар иштирокидаги ишлаб чиқариш линиялари мавжуд. Кимдир Хитой Россияга ёрдам беряптими деб сўраса, бу қадамларни қандай баҳолашимиз керак?" - деб Зеленскийнинг сўзларини келтиради нашр.
Европалик амалдорлардан бири Зеленскийнинг баёноти уларнинг разведкаси маълумотларига мос келишини тасдиқлади.
Шунингдек, Хитой Ғарб харидорларига дронларнинг айрим қисмларини, хусусан, двигатель магнитларини етказиб беришни қисқартирган кўринади, айни пайтда уларни Россияга етказиб беришни кўпайтирмоқда.