Исроил дунёдаги биринчи жангга тайёр ҳолдаги лазерга асосланган ҳаво мудофаа тизимини ишлаб чиқишни якунлади. Янги қурол “Iron Beam” (яъни “Темир нур”) деб номланди ва у дронлар ҳамда ракеталарни лазер нурлари орқали йўқ қилиши мумкин. Мутахассислар буни технологик инқилоб ва жанг майдонидаги “ўйинни ўзгартирувчи” (gamechanger) деб аташмоқда.
Patriot тизими учун бир ракета миллионлаб евро турса,
“Темир купол” (Iron Dome) тизими учун снарядлар 40 минг доллар атрофида бўлса,
“Темир нур” учун бир маротаба отиш атиги бир неча еврога тушади.
Стационар тарзда: чегаралар, аэропортлар, атом станцияларини ҳимоя қилиш учун;
Мобил кўринишда: фронтдаги қўшинларни ҳимоя қилиш учун машина шассисига ўрнатилиши мумкин.
Ҳарбий мутахассисларнинг баҳолашича, бу технология Россия дронлари орқали қаттиқ йўқотишларга учраётган Украина учун ҳам қутқарувчи ечим бўлиши мумкин.
Шу билан бирга, “Темир нур” мавжуд ракетага қарши эшелонларни алмаштирмайди, балки тўлдирувчи восита ҳисобланади.
«“Темир нур” барча масштабдаги таҳдидларни якка ўзи бартараф этиши мумкин эмас. У Ғазодан учирилаётган қўлбола ракеталар ёки Ямандан учирилаётган дронларга қарши ҳимояда жуда яхши қўшимча вазифасини ўтайди»,
— деди BILD нашрига интервьюда қуролланиш соҳаси бўйича мутахассис Марсель Мюллер.