Бугун 24 апрель, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Хитой Трампнинг чекловларига жавобан Америка товарларига божларни 84 фоизгача оширди

Хитой Трампнинг чекловларига жавобан Америка товарларига божларни 84 фоизгача оширди

Хитой АҚШ президенти Доналд Трамп томонидан киритилган савдо чекловларига жавобан Америка товарларига божларни 50 фоизга оширди.

Бу ҳақда РБК хабар бермоқда.

Шу тариқа, АҚШдан Хитойга импорт тарифларининг умумий даражаси 84 фоизга етди.

Эслатиб ўтамиз, март ойида Трамп Хитой маҳсулотларига 20 фоизлик, апрелда эса қўшимча 34 фоизлик божлар жорий қилганди. Пекин бунга симметрик равишда жавоб қайтарди ва шунга ўхшаш тарифларни 34 фоиз этиб белгилади.

Хитой ён беришдан бош тортганидан сўнг, Трамп божларни яна 50 фоизга оширишни буюрди, натижада Хитой импортига қўйилган АҚШ божларининг умумий даражаси 104 фоизга етди.

Киритилди: 16:50 09.04.2025. Ўқилди: 1277 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!