Бугун 7 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Хитой Тайван билан урушга тайёрланмоқда

Хитой Тайван билан урушга тайёрланмоқда

Дунёнинг диққати Украина ва Яқин Шарққа қаратилган бўлса-да, Шарқий Осиёда кескинлик шиддат билан авж олмоқда. Хитой Тайванга мумкин бўлган босқинга фаол тайёргарлик кўрмоқда ва буни тобора очиқроқ қилмоқда.

Financial Times газетасининг ёзишича, Халқ озодлик армияси сўнгги йилларда ўзининг қуруқликдаги, денгиз ва ҳаво кучларида катта модернизация ишларини амалга оширди – эндиликда “ҳар қандай вақтда тинчликдан урушга ўтиш”га қодир.

“Хитой ҳарбий-ҳаво кучлари ва ракета бўлинмалари исталган вақтда ҳарбий ҳаракатлар бошлаши мумкин”, деди нашрга тайванлик юқори мартабали зобит.


Ҳарбий таҳлилчилар Хитойнинг сўнгги йилларда авиация, денгиз флоти ва ракета кучлари иштирокида амалга оширилган маневрларини шунчаки машғулотлар эмас, балки тайёр босқинчилик режалари учун ниқоб деб ҳисобламоқда.

Хитойлик эксперт Мей-Бритт Стумбаум BILD нашрига берган интервюсида: "ПЛА ҳарбий-ҳаво кучлари ва денгиз флоти ўртасидаги қўшма жангларда катта муваффақиятларга эришди".


Стумбаумнинг SPEAR институти босқинчи махсус кучлар тўғридан-тўғри эсминетс ва десант кемаларидан қўниши билан оз тайёргарлик билан бошланиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирмоқда.

АҚШ разведкаси маълумотларига кўра, Пекин 2027 йилгача Тайванни босиб олиш учун шарт-шароитларни таъминлашга интилмоқда ва у аллақачон бир қатор асосий мақсадларга эришган: сунъий йўлдош тармоғини жойлаштириш, ракета кучларини мустаҳкамлаш ва армиясини модернизация қилиш. Бироқ ҳужум айнан қачон бошланиши мумкинлиги ҳозирча аниқ эмас.

Киритилди: 23:31 27.05.2025. Ўқилди: 857 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!