Бугун 17 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Хитой ташқи ишлар вазири Ван И Ҳиндистонга боради

Хитой ташқи ишлар вазири Ван И Ҳиндистонга боради

Хитой ташқи ишлар вазири Ван И 18 август куни Ҳиндистонга боради. Бу ҳақда Хитой ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Reuters агентлигининг қайд этишича, томонлар Ҳимолайдаги баҳсли чегара бўйича музокара ўтказади.

Бу Хитой вазирининг Ҳиндистонга 2020 йилдаги ҳинд-хитой чегарачилари тўқнашувидан кейинги иккинчи ташрифи бўлади.

Хитой ташқи ишлар вазирлигининг билдиришича, ташриф Ҳиндистон томони таклифига биноан амалга оширилмоқда.

The Hindu нашрининг ёзишича, Ҳиндистон АҚШ президенти Доналд Трампнинг босими ортидан Хитой билан муносабатларни фаоллаштиришга ҳаракат қилмоқда.

Киритилди: 23:05 17.08.2025. Ўқилди: 1200 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!