Бугун 4 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

Хитой ташқи ишлар вазири 10-13 август кунлари Сингапур, Малайзия ва Камбоджага боради

A A A
Хитой ташқи ишлар вазири 10-13 август кунлари Сингапур, Малайзия ва Камбоджага боради

Хитой ташқи ишлар вазири Ван И 10-13 август кунлари Сингапур, Малайзия ва Камбоджага ташриф буюради.

Бу ҳақда Хитой ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мао Нин маълум қилди.

“Сингапур ва Малайзия ташқи ишлар вазирлари – Вивиан Балакришнан, Замбри Абдул Қодир, шунингдек, Камбоджа Бош вазири ўринбосари, ташқи ишлар вазири Прак Сокхон, Хитой Коммунистик партияси Марказий Қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси, ТИВ раҳбарининг таклифига биноан Вазир Ван И 10-13 август кунлари ушбу мамлакатларга ташриф буюради”, дейилади хабарда.

Расмий вакилнинг сўзларига кўра, Жануби-Шарқий Осиё давлатлари бундан 10 йил аввал Хитой раҳбари Си Цзиньпин томонидан илгари сурилган “Бир камар – бир йўл” ташаббуси лойиҳаларида фаол иштирок этмоқда. Унинг таъкидлашича, Сингапур, Малайзия ва Камбоджа Хитой билан ҳамкорликни жадал ривожлантираётган муҳим ҳамкорлардир.

Киритилди: 15:01 09.08.2023. Ўқилди: 714 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!