Хитой компаниялари Россия ва Эронга "Shahed" зарбдор дронларини ишлаб чиқаришда қўлланилиши мумкин бўлган двигателлар ва аккумуляторлар каби икки хил мақсадда фойдаланиладиган товарларни очиқчасига етказиб бермоқда. Бу ҳақда The Wall Street Journal газетаси хабар берди.
Хитой божхона маълумотларига кўра, маҳаллий компаниялар Россия ва Эронга икки хил мақсадда ишлатиладиган юзлаб контейнер товарларни, жумладан, оптик толали кабеллар, аккумуляторлар, чиплар, гироскоплар, шунингдек, Limbach L550 двигателларини юборган.
Аввалроқ Хитой экспортёрлари Қўшма Штатлар ва Европа мамлакатлари санкцияларини четлаб ўтиш учун икки хил мақсаддаги товарларни атайлаб нотўғри белги қилишган, аммо АҚШ Молия вазирлигининг собиқ юқори мартабали мулозимлари ва қурол-яроғ бўйича таҳлилчиларнинг сўзларига кўра, энди етказиб берувчилар бундай қилмаяпти.
2026 йил феврал ойида "Ведомости" нашри Россия Хитойдан, жумладан, дронлар учун ишлатиладиган оптик тола сотиб олишни кескин оширганини хабар қилганди.
2025 йил кузида The Washington Post Хитой компаниялари Россиянинг дрон ишлаб чиқарувчиларига литий-ионли батареялар етказиб беришни кескин кўпайтиргани ҳақида ёзган эди.