Ҳиндистон АҚШ томонидан жорий қилинган божлар ортидан Россиядан нефть харидини қисқартирди — аммо бу бўшлиқни дарҳол Хитой тўлдирди.
Bloomberg’нинг бозор маълумотларига таянып хабар беришича, Хитойдаги нефтини қайта ишловчи заводлар Ҳиндистон сотиб олишдан воз кечган Россия нефтини фаол тарзда харид қилмоқда. Бу вазият Осиёдаги нефть оқимларини ўзгартириб юборди ва Пекинга Россиянинг ғарбий ҳудудларидан Urals маркали нефтини кўпроқ харид қилиш имконини берди.
Аввал Хитой Россия нефтининг энг йирик харидори бўлган ва асосан Узоқ Шарқ орқали етказиб бериладиган хомашёни олган. Бироқ август ойида Болтиқбўйи ва Қора денгиз орқали Urals етказиб бериш ҳажми кунига 75 минг баррелгача ошди — бу йил давомида кузатилган ўртача 40 минг баррелга нисбатан деярли икки баробар кўп. Шу билан бирга, Ҳиндистоннинг импорти 400 минг баррелгача тушиб кетди — ҳолбуки июлда бу кўрсаткич 1,18 миллион баррелни ташкил қилган эди.
Муттахассисларнинг фикрича, айнан АҚШнинг савдо сиёсати бу мувозанатсизликка сабаб бўлган. Август бошида Оқ уй Ҳиндистонга нисбатан бож ставкаларини икки баробар оширди — Россия нефтини харид қилишда давом этаётгани учун жазолаган ҳолда. Аммо айни чора-тадбирлар Хитойга нисбатан қўлланилмади — савдо соҳасидаги мўрт келишувни сақлаб қолиш мақсадида. Натижада Хитой нефтини қайта ишловчи компаниялари илгари Ҳиндистон харид қилган ҳажмларга эркин кириш имкониятига эга бўлишди.
"Хитойдаги НҚЗлар (нефтини қайта ишловчи заводлар) қулай ҳолатда ва Россия нефтини харид қилишни давом эттириши мумкин", — деди. Унинг айтишича, Urals маркали нефть Яқин Шарқдаги навларга қараганда рақобатбардош — бунга асосий сабаб Россия томонидан берилаётган катта чегирмалар ва қулай, арзон логистика тизими.
📦 Маълумотларга кўра, Хитой компаниялари аллақачон октябрь-ноябрь ойларида етказиб бериладиган 10–15 та Urals партиясини банд қилиб қўйган. Ҳозирнинг ўзида Чжоушань соҳилларида 2 миллион баррел нефть ортилган икки танкер турибди.
💵 Urals нефти ҳозирда Brent маркасидан тахминан $1 қимматроқ савдолашмоқда — бу эса юқори талабни кўрсатади.
📉 Шу билан бирга, Ҳиндистон қайта ишловчилари деярли фаоллик кўрсатмаяпти. Айримлари таклифларни кўриб чиқаётган бўлса-да, кўпчилиги АҚШ босими туфайли хавотирда.
Экспертлар огоҳлантиради: агар Хитой ҳар қандай сабабга кўра харидни камайтирса, Россия нефтига янги харидорлар топиш учун нархларни янада туширишга мажбур бўлади.