Хитой Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Ван Вэнбинь Хитой ва Россия Қримни Россия Федерациясининг қолган қисми билан боғлайдиган сув ости туннелини биргаликда қурмоқчилиги ҳақидаги миш-мишларга изоҳ беришдан бош тортди ва бу маълумотни “ёлғон” деб атади.
"Ёлғон хабарларга келсак, мен уларга изоҳ бермайман", деди дипломат.
Бундай режалар борлиги ҳақидаги маълумотни аввалроқ The Washington Post нашри Украина хавфсизлик хизматларидаги манбаларга таянган ҳолда тарқатган эди. Шунингдек, Россия ва Хитой бу борада махфий музокаралар олиб борганлиги айтилди.