Бугун 17 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Хитой Россия билан ҳамкорликни “елкама-елка” қуришда давом этади — элчи

Хитой Россия билан ҳамкорликни “елкама-елка” қуришда давом этади — элчи

Хитой Россия билан стратегик ҳамкорликни “елкама-елка” қуришда давом этади. Бу ҳақда Хитойнинг Москвадаги элчиси Чжан Ханьхуэй РИА Новостига берган интервюсида маълум қилди.

“Хитой (Россия-таҳрир) биргаликда кўп қутбли дунё ва халқаро муносабатларни демократлаштириш тамойилларини илгари суриш, глобал стратегик мувозанат ва барқарорлик учун ишончли кафолатлар беришда давом этади”, — деди дипломат.

Ханьхуэй дунёдаги нотинч вазиятга ишора қилди. Шу билан бирга, у Москва ва Пекин ўртасидаги муносабатлар халқаро майдондаги беқарор вазиятга жавобан мустаҳкамланиб бораётганини таъкидлади.

“Икки давлат етакчиларининг стратегик раҳбарлигида Хитой ва Россия йирик давлатлар ўртасида стратегик ишонч ва дўстона, яхши қўшничилик муносабатлари йўлидан муваффақиятли ўтиб, янги турдаги халқаро муносабатлар моделини яратди”, - дейди у.

Элчининг таъкидлашича, икки давлат ўртасидаги муносабатлар “блокларга қўшилмаслик, қарама-қаршилик қилмаслик тамойилларига асосланади ва учинчи томонларга қарши қаратилмаган.

Шу сабабли, Москва ва Пекин ўртасидаги ҳамкорлик бошқа давлатлар учун хавф туғдирмайди ва учинчи томонларнинг аралашуви ва провокациясига йўл қўймайди.

Киритилди: 15:00 17.03.2023. Ўқилди: 1154 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!