Бугун 14 май, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Си Жинпин АҚШ ва Хитой бевосита ихтилофга олиб келувчи “Фукидид тузоғи”дан қочиши кераклигини айтди

Си Жинпин АҚШ ва Хитой бевосита ихтилофга олиб келувчи “Фукидид тузоғи”дан қочиши кераклигини айтди

Хитой раиси Си Жинпин Қўшма Штатлар президенти Доналд Трамп билан Пекиндаги учрашувда дунё чуқур ўзгаришлар ва беқарорлик даврини бошдан кечираётганини билдирди.

Унинг таъкидлашича, АҚШ ва Хитойнинг ҳамкорлиги “Фукидид тузоғи”дан чиқиш ва йирик давлатлар ўртасидаги муносабатларнинг янги моделини яратишда ҳал қилувчи аҳамиятга эга.

"Биз глобал муаммоларни ҳал қилиш ва дунёда барқарорликни таъминлаш учун бирлаша оламизми, халқларимиз фаровонлиги ҳамда инсоният келажаги учун масъулиятни бўлишамизми? Булар тарих, тинчлик ва халқларимиз тақдири билан боғлиқ масалалардир", — деди Си.

“Фукидид тузоғи” атамаси америкалик сиёсатшунос Грэҳам Аллисон томонидан оммалаштирилган бўлиб, кучайиб бораётган янги давлат амалдаги глобал етакчи мамлакатни сиқиб чиқаришга уринганда уруш хавфи ортишини англатади.

Киритилди: Бугун 13:45. Ўқилди: 402 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!