Бугун 9 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Хитой олимлари TikTokдаги қисқа видеоларнинг мияга таъсири зарарли эканини аниқлашди

Хитой олимлари TikTokдаги қисқа видеоларнинг мияга таъсири зарарли эканини аниқлашди

TikTok мия фаолиятига салбий таъсир кўрсатади. У хотирани пасайтиради ва ҳиссий беқарорликка олиб келади. Хитой олимлари бонг уриб, айнан шуларни айтишмоқда. Нима учун Осмон ости мамлакати профессорлари ўзлари ихтиро қилган иловадан жуда ғазабланишди?

NeuroImage журналида чоп этилган маълумотларга кўра, жуда кўп Shorts, яъни қисқа видеоларни кўриш турли хил психологик касалликларга олиб келиши мумкин.

Хитойлик олимлар 17-30 ёшдаги 111 талаба устида тадқиқот ўтказдилар. Унда иштирок этган ҳар бир киши мунтазам равишда қисқа видеоларни чоп этадиган иловалардан фойдаланади.

Магнит-резонанс томография (МРТ) сканерлари уларнинг орбитофронтал кортексида ва серебеллумда кулранг моддаларнинг кўпайишини кўрсатди. Булар қарор қабул қилиш ва ҳиссиётларни тартибга солиш учун масъул бўлган аъзолардир.

Тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, қисқа видеоларни кўп кўриш уйқу бузилиши, хотира йўқолиши ва ҳиссий беқарорликка олиб келиши мумкин.

Киритилди: 16:25 17.02.2025. Ўқилди: 1447 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!