Хитой табиий офатдан огоҳлантириш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш лойиҳаларида фойдаланиладиган Huanjing Jianzai-2-06 сунъий йўлдошини муваффақиятли учирди. Бу ҳақда Хитой аэрокосмик фан ва технология корпорацияси хабар берди.
Ушбу сунъий йўлдош маълумотларидан ўрмон ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, ер ва сув ресурсларини баҳолашда фойдаланилади.