Агентлик бу ҳақда Хитойнинг Сингапурдаги элчихонаси баёнотига таяниб хабар бермоқда.
Нашрнинг ёзишича, Франция президенти Сингапурдаги Шангри-Ла халқаро хавфсизлик форумида "Агар Россияга ҳеч қандай чекловларсиз Украинанинг бир қисмини ўз назоратига олишга рухсат берилса, унда Тайван билан нима бўлиши мумкин?", деган эди.
"Украина ва Тайван масалаларини таққосламасликка чақирамиз, бундай ҳаракатни қабул қилиб бўлмайди. Тайван масаласи Хитойнинг ички иши", дейилади Хитой элчихонаси баёнотида.