Хитойнинг Alibaba компанияси сунъий интеллект (СИ) тизими билан жиҳозланган Quark S1 кўзойнаклари чиқарилишини эълон қилди.
Бу ҳақда Bloomberg агентлиги маълум қилди.
Quark S1 Alibaba томонидан ишлаб чиқилган Qwen нейрон тармоғига асосланган. Қурилмада фойдаланувчининг атрофини суратга оладиган шаффоф дисплейлар мавжуд. СИ кўзойнак орқали кўринадиган тасвирга "контекстли маълумот"ни қўшишга қодир. Қурилма 24 соат давомида қайта зарядланмасдан ишлашга мўлжалланган.
Quark S1нинг ишга туширилиши Alibabaнинг сунъий интеллект бозоридаги мавқеини мустаҳкамлаши қайд этилган. IDC тадқиқот директори Софи Паннинг таъкидлашича, компаниянинг Хитой бозорига ақлли кўзойнаклар киритилиши "шак-шубҳасиз, рақобат муҳитини ўзгартиради".
Alibaba маҳсулоти Meta компанияси томонидан Американинг Ray-Ban бренди билан ҳамкорликда яратилган сунъий интеллектга эга кўзойнакларга муқобил сифатида жойлаштирилган. Quark S1 нархи 537 долларни ташкил қилади.