Бугун 18 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

Хитой Исроил ҳужумлари фонида Сурия суверенитетига ҳурмат билан қарашга чақирди

Хитой Исроил ҳужумлари фонида Сурия суверенитетига ҳурмат билан қарашга чақирди

Хитой Суриянинг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилиш зарурлигини таъкидлади. Бу ҳақда Хитой Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Линь Цзянь брифингда маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Ближний Шарқдаги вазият янада кескинлашиши мумкин бўлган ҳар қандай ҳаракатлардан воз кечиш лозим.

«Барқарорликни таъминлаш учун тарангликни оширадиган ҳаракатлардан сақланиш керак», — деди Линь Цзянь.

Пекиннинг ушбу баёноти Исроилнинг 16 июль куни Сурия пойтахти Дамашқ ва унинг яқинидаги Қатана ҳудудига қилган авиаҳужумлари ортидан янгради.

Маълумотларга кўра, Сурия жанубидаги Эс-Сувайда вилоятида 13 июлдан бери друзлар ва бедуин қабилалари ўртасида қуролли тўқнашувлар давом этмоқда. Исроил ушбу зиддиятлар фонида друзлар жамоасига сиёсий ва ҳарбий ёрдам кўрсатиш ниятида эканини бир неча бор маълум қилган.

Исроил расмийлари, жумладан Бош вазир Биньямин Нетаньяху ва мудофаа вазири Исраэль Кац, Сурияга нисбатан ҳужумлар янада кучайтирилишини маълум қилган.

Исроил армияси 16 июль куни Дамашқдаги Бош штаб биносига уч марта зарба берганини тасдиқлади. Зарбалар кундузи бино кириш қисмига, кейинроқ эса тўғридан-тўғри бинога йўналтирилган.

Киритилди: 19:35 17.07.2025. Ўқилди: 314 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!